Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳми?

20:53 / 31.03.2017 | Maqsudjon_Maxsudov | 4539

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз айтадилар “Ким жума намозидан сўнг 100 марта “Ихлос” сурасини ўқиса, менга 100 марта саловот айтса ва 70 марта бу дуони ўқиса кейинги жумага қадар Аллоҳнинг изни билан бадавлат бўлади”. Дуо Аллоҳуммакфини би ҳалалика ан ҳаромика вағнини би фазлика амман сивака.
Бу ҳадис саҳиҳми? Амал қилса бўладими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Айнан сиз келтиргандек ҳадисни билмаймиз. 442/5. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин нас» сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар. Ибн Сунний ривояти.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб: «Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Мукотаб – хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг исми. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин». Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat