Ассалому алайкум! Пайғамбаримиздан келган ҳадис экан бу соқолсиз эркакка қараш харом деб. Шу ростми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарсани ҳадис деявериш тўғри эмас. У маънодаги ҳадисда ҳали соқоли чиқиб улгурмаган болага шаҳват билан қараш назарда тутилган. Уларга шаҳват билан қараш ҳам ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!