Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

09:46 / 18.04.2019 | Jorabek | 2467
Ассалому алайкум! Қиёматга яқин араб жазирасига ширк қайтади мазмунидаги ҳадис борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа, шундай мазмунда саҳиҳ ҳадислар бор. 

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « لاَ يَذْهَبُ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ حَتَّى تُعْبَدَ اللاَّتُ وَالْعُزَّى ». فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنْ كُنْتُ لأَظُنُّ حِينَ أَنْزَلَ اللَّهُ (هُوَ الَّذِى أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ) أَنَّ ذَلِكَ تَامًّا قَالَ « إِنَّهُ سَيَكُونُ مِنْ ذَلِكَ مَا شَاءَ اللَّهُ ثُمَّ يَبْعَثُ اللَّهُ رِيحًا طَيِّبَةً فَتَوَفَّى كُلَّ مَنْ فِى قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةِ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ فَيَبْقَى مَنْ لاَ خَيْرَ فِيهِ فَيَرْجِعُونَ إِلَى دِينِ آبَائِهِمْ » 

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Лот ва Уззотга ибодат қилинмагунча тун ва кун йўқ бўлиб кетмайди», – деганларини эшитдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен Аллоҳ «У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, у(дин)ни барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи кифоядир»ни нозил қилганида буни тамом деб ўйлагандим», – дедим. У зот: «Албатта, ундан Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Кейин Аллоҳ ёқимли шамол юборади-да, қалбида ачитқининг уруғи оғирлигича иймон бор ҳар бир киши вафот этади. Натижада яхшилиги йўқлар қолиб, оталарининг динига қайтишади», – дедилар».
Яъни бу воқеъа Қиёмат қоим бўлишидан олдин, Аллоҳ таоло барча мўминларни вафот эттиргандан сўнг содир бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat