Ассалому алайкум! Биз эрим билан Россияда яшардик. Эримни март ойида депорт қилди, у киши ҳозир Қозоғистонда. Мен қизчам билан Россиядаман. Эримга “олдизга борай” десам “шароит йўқ” деб хеч кўнмаяпти. Мен ҳам 3 ёшли қизим билан қийин аҳволдаман. Эримга айтмай олдига борсам менга гуноҳи каттами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сизга маҳрамсиз сафар қилишингиз шаръан жоиз эмас. Шаръий зарурат каби ҳолат бўлса, боришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!