Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл нияти ҳақида

08:26 / 04.11.2016 | DONIYOR | 4327

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, ғусл ҳақида сўраганимда “ғусл ниятини тил билан айтмаса ҳам адо бўлади” дедингиз. Мен шундай деганимда бобом “менга устозим айтган эди, агар 40 йил устингдан сув қуйсанг ҳам ғусл ниятини айтмасанг тоза бўлмайсан деган” деди. Шунга тушунмай қолдим бобомни устози ҳам катта домулло бўлган. Нима сабабдан ғусл  ниятини айтмаса ҳам ғусл адо бўлади? Бунга бирор бир далил борми? Пайғамбаримиздан ғусл ниятини тил билан айтмаса ҳам ғусл адо бўлади деган ҳадис борми? Илтимос шуни купрок тушинтириб беринг. Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бобонгизни гапига кўра ният қилиш ғуслнинг шарти, яъни фарзларига кириб қолмоқда. Бир амал фарз бўлиши учун оят ёки ҳадисдан далил бўлиши керак. Ғуслда ният қилиш фарз эканлигига бундай далил йўқ. Барча фиқҳий китобларимизда уламолар : “Ғуслнинг бажармаса адо бўлмайдиган фарзлари учта : 1. Оғизни чайиш. Албатта, оғизни яхшилаб чайиш ғуслнинг фарзларидан бири экани ҳаммага маълум. Бусиз ғусл бўлиши мумкин эмас. 2. Бурунни чайиш. Бурунни яхшилаб тозалаб, муболаға ила чайиш ҳам ғуслнинг фарзи ҳисобланади. Рўзадор бурунга сув олишда муболаға қилмайди. 3. Баданнинг барча ерини ювиш. "Бутун танани, бирор тукнинг остини ҳам қўймай, сув етказиб ювиш ҳам ғуслнинг фарзидир” деганлар. Қолаверса, ният қалб амали бўлиб, “ғусл қилиб олай” деб ҳаракатни бошлаши билан нияти адо бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat