Ассалому алайкум! Бир киши фаришталарни рози қилиш ҳақида гапирди. У киши "момо оши" ва "мушкул кушод" каби маросимларни фаришталар розилиги учун қилинади, фариштилар розилигини ҳам олиш керакли – деди. Фаришталарни ҳам розилигини олиш борми динимизда?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан бошқасининг розилиги олинмайди. Ота-онанинг розилиги Аллоҳ буюргани учундир. Бирор оят ёки ҳадисда фаришталарни рози қилиш керак деган гап йўқ. Сиз айтган гаплар ширк ҳисобланади бундан қаттиқ сақланиш керак. Бир нарсани аниқ билинг Аллоҳ бермаса ҳеч ким беролмайди. Аллоҳ берса ҳеч ким тўсолмайди. Валлоҳу аълам!