Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумларга савоб аташ

12:47 / 26.05.2017 | Ulug'bek | 4352

Ассалому алайкум! Саволим узун бўлса узр. Дадамнинг ота-онаси, онамнинг отаси ва акаси вафот этишган. Банда киёматда аввал намозидан сўралишини билганим учун уларнинг номидан намоз ўқиш фикри келиб қолди. Тушунишимча ҳанафий мазҳабида баданий ибодатларни мархумларга бағишласа бўлади. Фақат қуйидаги хадисни илмсизлигим сабабли тўғри тушунмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биров бировнинг номидан намоз ўқимайди. Биров бировнинг номидан рўза тутмайди. Лекин унинг номидан ҳар куннинг ўрнига бир мудд буғдой таом беради», дедилар»
1. Ҳадисдан маъно нима ва бир мудд қанча пулга тўғри келади?
2. Агар намоз ўқиб, уларга бағишласам қай тартибда бўлади? Айтайлик, бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон кабими? Бунда бир намоз бир одамга бағишланадими ёки бир неча одамгами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Намоз ўқиб савоб бағишлаш мумкин, лекин бу билан марҳумнинг зиммасидаги намозлари соқит бўлмайди.

حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ قَالَ: حَدَّثَنَا مِسْعَرٌ قَالَ: حَدَّثَنِي ابْنُ جَبْرٍ قَالَ: سَمِعْتُ أَنَسًا رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَغْسِلُ - أَوْ كَانَ يَغْتَسِلُ - بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ، وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ

Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сувда ювинар ёки [ғусл қилар эдилар] ва бир мудд билан таҳорат қилардилар». Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,040 килограммга тўғри келади. Ҳанафийларга кўра, бир мудд ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга, жумҳур наздида эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1020 граммга тўғри келади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat