Ассалому алайкум! Устозлар, менга якинда оғир мусибат туғилмаган боламда муаммо бўлиб тушди. 1 ой олдин мошинада тош уриб Аллоҳни Ўзи асраб тирик қолдик кеча бировни мошинасини туртиб олдим «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деб Аллоҳга истиғфор айтиб сабр қилиб келмокдаман. Бу мусибатлар Аллоҳни синовими ёки кайсидир қилинган гуноҳларни жазосими?
Ва алайкум ассалом! Албатта синов. Улуғларимиз Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлсалар, ўзларидан содир бўлган гап-сўз ва амалларга қаттиқ эътибор берар эдилар. Валлоҳу аълам!