Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар, олиб бораётган ишларингизни Аллоҳ барокотли ва хайирли қилсин. Биз чет элда опам билан ишлаймиз. Мен қатори бўлган бола, ёши ўзидан катта бўлишига қарамай опамга ноўрин, қўпол ҳазил қилиб, дилини оғритиб қўйган эди. Шу сабаб у билан аразлашиб, бир неча ойдирки опам ҳам мен ҳам у билан гаплашмаймиз. 3 кундан ортиқ аразлашиб бўлимаслигини биламан, лекин, опамга қилган ҳазили сабаб, 3 кунда гаплашиб кетгани ғурурим йўл қўймади. Мана, ин ша Аллоҳ муборак рамазон кириб келмода. Рамазонда аразлашиб юришим тўғри булмас дея ўйладим ва сиздан маслахат сўрашга киришдим. У йигитча жохилрок (Аллоҳдан хидоят сўрайман) яна тортишишдан фойда йўқ деб ўйладим. Маслахат беринг, ярашиб олганим маъқулми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Насиҳатни опангизга ва у йигитга қилинг. Опангиз ҳам у йигит ҳам бегона-номаҳрамлар билан ҳазил қилиши шаръан ҳаром. Сиз ярашиб олинг. Валлоҳу аълам!