Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Поклик

22:12 / 18.01.2018 | Mo`min | 5288

Ассалому алайкум! Бугун тахорат олиш учун мустахаб қилмоқчи бўлганимда хожатхонада кафелга сув тушиб игнани учича майда томчила қўлимга сачради. Ташқарига чиқиб қарасам кийимимдан намлик топаолмадим. Кийимим қуруқ эди. Кейин пешин намозини ўқидим, лекин кўнглим ғаш бўлиб қолди. Бу узрлими ёки шубха бор кийимларимни ювишим керакми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатда “Ал яқийн лаа язуулу бишшакк” деган қоида бор. Яъни аниқ пок нарса шубҳа билан нопокка айланмайди. Қолган нарсаларни ҳам шу қоидага солинаверади. Масалан таҳорати аниқ бор инсон таҳорати кетган ёки кетмаганида шубҳа қилиб қолса шакк билан таҳорат кетмайди. Қолаверса "Кифоя" китобида қуйидагича келади: Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади. Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Шунингдек, нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat