Ассалому алайкум! Биламизки ҳар бир аёл киши хар ойда хайз кўриш оқибатида ҳар йилги рамазон рўзасида узилиш (қарз) бўлиб қолади. Мени 2021-йилги рамазон рўзасидан тахминан 10 кунлик қарзим бор эди. Шу қарзларимни тутиб беролмагандим. Энди шу йилги рамазон рўзасини тутсам бўладими ёки қарзим борлиги учун бу йилги рўзам жойиз бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бу йилги рамазон рўзасини албатта тутишингиз шарт. Рамазон ойидан кейин бунақа кечиктирмасдан қазоларингизни тутиб беринг. Валлоҳу аълам!