Ассалому алайкум! Бир танишим 1-тип қандли диабет касалига чалинган. Кунига 3 маротаба тери остига жами 50 ўлчовда(единица) инсулин олади. У рўза тутмаслик учун узрли хисобланадими? Фидя берса рўза ундан соқит бўладими? Врачлар қиш ойларида тутиши мумкинлигини айтишибди. Шаръий хукм қандай?
Ва алайкум ассалом! Қишнинг қисқа кунларида тутишга қодир бўлса, ўшанда тутиши шарт. Қодир бўлмаса, фидя беради. Валлоҳу аълам!