Ассалому алайкум! Аввалроқ шахар супермаркетлардаги 1-қаватидаги озиқ-овқат бўлимидан бир икки нарса савдо қилгандим. Ўшанда кассада ҳисоблатганимда 2-3 минг сўм қимматроқ ҳисоблаб беришганди. Чунки нархи ёдимда турганди. Ўшанда “арзимаган пулку” деб эътибор қилмай чиқиб кетгандим. Яқинда хурмо олиш максадида яна бордим, хурмо нархи 14.990 сўм турган экан, хурсанд бўлиб 5та пачка олдим, хар биттаси 500гр дан экан, кассада эса нархини 95.000 сум деб хисоблаб беришди. Мен “нега, ахир 75 минг сўм бўлиши керак эдику” десам, “нархи қимматлашган 19.000 бўлган, растада эски нархи туриб колибди, алмаштиришни эсдан чиқарибмиз” дейишди ва “19.000 сум фарқини сизга қайтара олмаймиз, ўрнига бирон нарса олинг” дейишди. Мен рози бўлдим ва ўша ходим билан бирга бориб 19.000 минг сумга хисоблаб нарса олдик ва кассада ҳисоблашга олиб келдик. Энг қизиғи касса бизга 22.500 бўлади деган нархни кўрсатишди. Мен кулиб юбордим ва хисоб 19.000 бўлиши учун баъзи нарсани қайтардим. Шу воқеани бир иккита қариндошларга айтгандим, уларда ҳам шунақа ҳолат бўлганини айтишди. Энди саволим шуки, шунақа ҳолатларда ҳақимизни талаб қилсак одобсизлик бўлмайдими ёки савоб умидида индамай чиқиб кетган афзалми? Ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлиб суриштирсангиз, қароқчилик ва товламачилик бўлса, ҳаққингизни талаб қилмасангиз уларнинг қароқчилигига ёрдам берган бўласиз. Бу эса ҳаром ишга ёрдам бериш ҳисобланади. Аксинча ундайларни жазосини бердиришга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!