Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобни ўғирлаш ҳалолми?

10:09 / 09.06.2017 | Ulug'bek | 5425

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бугунги кунда китоб ва яна баъзи бир нарсаларни ўғирлаш ўғирлик ёки гунох эмас дейдиганлар бор.(Илм йўлида бўлаверади дейишади). Хаттоки китоб ўғирлаш «савоб» деганларни хам эшитганман. Аллоҳ харом килган ишни мақташ ёки халол деб айтиш(адашмасам) куфр деб ўқигандим. Ўзим буни нотўғри эканлигини биламан. Кўпчиликка чиройлик қилиб тушунтирсак хам тушунишмайди. Илтимос, шу хакда тулик маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон хусусан балоғатга етганлар сўзлаётган гапларига эътибор беришлари зарур. Уни шариатга мувофиқ ёки зид эканлигини тафаккур қилиши шарт. Чунки кишиларнинг баъзи бир сўзлари шариатга зид эканлиги кўп ҳолатларда учрамоқда. Бу ҳолат уларнинг ўзлари билмаган ҳолда диндан чиқиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Шариатимизда бу гапларни ҳазиллашиб гапирдими ёки ўйламай гапирдими, фарқи йўқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Банда парво қилмай, “зарари йўқ” деб бир гапни гапириб қўяди. У эса уни дўзахдан етмиш йиллик масофага тушириб қўяди” деганлар. Ўшалардан энг хавфлиси Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни “ҳалол”, “қилса бўлаверади” деб ёки уларни чиройли санаб “яхши иш” деб билишдир. Сиз айтган ўғрилик қилиш шариатимизда қатъий ҳаром ҳисобланади. Бу борада кўплаб ояти карима ва ҳадислар келган. Юқоридаги гапга биноан ўғриликни хусусан китобни ўғирлаб ўқишни ҳалол санагувчилар, шариатимиз ҳукми бўйича диндан чиқиб қолади. Шунингдек шариат “ҳалол” ёки “мубоҳ” қилган амалларни “ҳаром, қабиҳ” санаш ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat