Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ариқдаги сув ҳукми

11:26 / 08.08.2020 | Muvahhid | 1514

Ассалому алайкум! Устоз маҳаллада оқадиган ариқларни сувини ичса бўладими? Одатда ариқларни кенглиги 1-0.5-0.30 метр атрофида бўлади. Одамлар ариққа нопок нарса ташлашлиги ҳам мумкин. Кўп ҳолатда сув ранги лойқа бўлади. Ҳўкизлар ундан сув ичади. Ариқни ичига ҳўкизлар тушиб олиб ўтлайди. Ҳўкизлар тушгандан кейин нажосат ҳам тушиши аниқ(кўзим билан кўрганман). Биз тарафда ер сиртига сув яқин бўлгани учун далаларда ер закламаслиги учун катта-катта канал(завр) ковланади ўшанда зак сувлар оқади. Канални ичидаги ариқда тиниқ ҳаттоки тагидаги тош, кўм кўк ўтлар кўринадиган сув оқади. Лекин уларда ҳам ҳайвонлар тушиб олиб ўтлаб юради. Яна сувда бақа, илон юради. Ўша сувни ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У сувлар пок. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat