Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиллоларимдан закот

12:21 / 15.06.2017 | muxammadyor | 4361

Ассалому алайкум! Менинг тиллоларим закот нисобига етган, яъни қарзи бор одам пулни ўрнига бериб кетган. Бир қисмини мискинларга, бир қисмини муҳтож ота-онамга берсам бўладими? Куёв мулки ҳисобланадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас? Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва ўлик нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас.

وَلَا إلَى مَنْ بَيْنَهُمَا وِلَادٌ وَلَوْ مَمْلُوكًا لِفَقِيرٍ أَوْ بَيْنَهُمَا زَوْجِيَّةٌ

“Ораларида ота-болалик, қуллик ёки эр-хотинлик риштаси борларга закот берилмайди” (Дуррул муҳтор).

لَا يَجُوزُ دَفْعُ الزَّكَاةِ إلَى مَنْ يَمْلِكُ نِصَابًا

“Закотни нисобга молик бўлганларга бериш жоиз эмас” (Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ).

ولا إِلى بَنِي هَاشِمٍ وهم: بَنُو الحارث، والعباس ابنا عبد المطلب جَدّ النبي صلى الله عليه وسلم وبَنُو عليّ، وجعفر، وعَقِيل أَولاد أَبي طالب عمّ النبيِّ صلى الله عليه وسلم، لا بَنُو أَبي لهب

“Бани ҳошимга ҳам закот берилмайди. Улар: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутоллибнинг икки ўғли Ҳорис билан Аббоснинг авлодларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг авлодлари бўлган Али, Жаъфар, Ақийлларнинг авлодларидир. Абу Лаҳабнинг авлодлари закот олмаслик ҳукмидан мустаснодир” (Шарҳул виқоя). Савол: Кимга закот бериш афзал? Жавоб:

وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

“Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади: 1. Ака-ука, опа-сингил; 2. Уларнинг фарзандлари; 3. Амаки ва аммалар; 4. Уларнинг фарзандлари; 5. Тоға ва холалар; 6. Уларнинг фарзандлари; 7. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар; 8. Қўшнилар; 9. Касбдошлар; 10. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар. “Сирожул ваҳҳааж”да шундай дейилган (Фатвои ҳиндия). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat