Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишувни бузиш

07:49 / 19.07.2017 | stek | 4457

Ассалому алайкум! 28.06.2017 йилда бир инсон билан телефондаримизни алмаштириш хакида келишув қилдик. Кўришиб у мени телефонимни мен уникини кўрдик. Мен телефонларни агар устига 350.000 сум берсагина алмаштиришимни бўлмасам алмашмаслигимни айтдим. У одам рози бўлди. Телефонни камчилигини яъни батарейкаси яхши эмаслиги  айтиб келишувни якунлаб хайрлашдик. Эртаси куни мен пул кераклиги учун у одамдан олган телефонни бошқа одамга сотиб юбордим. Орадан 9 кун ўтгач яъни 07.07.2017 йилда у инсон менга қўнғироқ қилиб телефонни батарейкаси яхши эмаслигини ва бу телефонга қўшимча жихозларни топа олмаётганлигини этироз билдирди. Мен унга телефонни камчилигини айтиб сотганимни лекин шундок бўлсада майли янги батарейка олиб беришга рози бўлдим. Лекин у инсон энди унга телефон ёқмай қолганлигини шу сабабли савдони бекор қилиб телефонини ва 350 минг пулни қайтаришимни талаб қилмоқда. Буни иложи йўқлигини, телефонни эртаси куниёқ сотиб юборганимни айтсам хам қулоқ солмаяпти. Орамизда телефонни қайтариш ҳақида хеч қандай келишув бўлган эмас. Бундан ташқари телефонда батарейкадан бошқа хеч қандай нуқсон йўқ. Батарейкани янгилаб беришга тайерман. Саволим шуки келишув амалга ошганидан кейин телефон ёқмай қолганлиги сабабидан савдони бузиб орадан 9 кундан кейин шу тариқа телефонни қайтариб беришни талаб қилиши мумкинми? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар айб сиз айтганингиздан зиёда бўлмаса ва сиз айбини олдиндан айтиб сотган бўлсангиз, бу ўринда байни бузишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat