Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир ҳадисни шархлаб берсангизлар. Убай ибн Каъбдан(р.а) : эй Аллоҳнинг расули сизга кўп саловат айтаман уларни қанчасини сизга ажратай деб сўраганларида қанча хохласанг қанча кўп бўлса шунча яхши деб жавоб беришган шунда у зот 3-айтишларида хаммасини сизга бағишлайман деганларида унда хамма мушкулларин хал бўлади дейишган. ИншаАллоҳ. (Ҳадисни хаммасини тўғри қилиб келтиролмадим, узур). Бундан мурод саловат айтганимиздан кейин дуо қилишизда : бу ибодатимни савобини пайғамбаримизга бағишлайман деган манодаги дуо келиб чиқадими? Бу бошқа ибодатлардан кейинги дуога ҳам тегишлими(намоз, зикр…)
2). Мен дуони бошлашда 1-пайғамбаримиз, сахобалар…… ота онамга …. дейман ва дуо қиламан. Шу дуо афзалми ёки ибодатимни савобини пайғамбаримизга бағишлайман дейишми? Узур саволим матни узун бўлиб кетди, олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! 1). Йўқ. Аксинча тўғридан-тўғри у кишининг ўзларига саловат айтишни кўпайтиришлиги келиб чиқади. Саловатни бағишлашни ҳеч қандай ҳожати йўқ. 2). Айтиб юрганингиздек қилаверинг. Валлоҳу аълам!