Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтон васваса қилишлиги тўғрисида

18:31 / 22.07.2017 | Abdulloh | 7481

Ассалому алайкум!  Шайтон мўминни фақатгина васваса қила олади кофирни бўлса хоҳлаган гуноҳини қилдира олади деган ҳадис борми? Агар бўлса тўлиқ ҳаммаси шундай ёзилганми? Аллоҳ рози бўлсин раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ وَكَفَى بِرَبِّكَ وَكِيلاً۝

65. Албатта, бандаларим устидан сенинг ҳукмронлигинг йўқ. Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир. Кимки Аллоҳга ҳақиқий банда бўлса, қалби Аллоҳга иймон ила тўлиб-тошган бўлса, банда Роббига ибодат ила банд бўлса, ундай бандага шайтоннинг ҳеч қандай таъсири йўқ. Шайтон ҳеч қачон ундай бандани бўйсундира олмайди. «Роббинг Ўзи вакилликка кифоядир». Унинг Ўзи шайтоннинг васвасасидан сақлайди, ундан ғолиб келишда бандага ёрдам беради. Лекин, айни чоғда шайтоннинг васвасасига учадиган, унинг йўлига юрадиган, Аллоҳнинг йўлидан юз ўгирадиган бандалар ҳам бор. “Ҳижр” сурасида ҳам :

قَالَ رَبِّ بِمَآ أَغْوَيْتَنِي لأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِي الأَرْضِ وَلأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ۝

39. У деди: «Роббим! Мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) чиройли кўрсатаман ва албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман.  

إِلاَّ عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ۝

40. Улардан танланган бандаларинг мустасно». “Иброҳим” сурасида :

وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الأَمْرُ إِنَّ اللّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدتُّكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُم مِّن سُلْطَانٍ إِلاَّ أَن دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي فَلاَ تَلُومُونِي وَلُومُواْ أَنفُسَكُم مَّا أَنَاْ بِمُصْرِخِكُمْ وَمَا أَنتُمْ بِمُصْرِخِيَّ إِنِّي كَفَرْتُ بِمَآ أَشْرَكْتُمُونِ مِن قَبْلُ إِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ۝

22. Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», – деди. “Наҳл” сурасида :

إِنَّمَا سُلْطَانُهُ عَلَى الَّذِينَ يَتَوَلَّوْنَهُ وَالَّذِينَ هُم بِهِ مُشْرِكُونَ۝

100. Унинг ҳукмронлиги фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос. “Марям” сурасида :

أَلَمْ تَرَ أَنَّا أَرْسَلْنَا الشَّيَاطِينَ عَلَى الْكَافِرِينَ تَؤُزُّهُمْ أَزًّا۝

83. Биз шайтонларни кофирларга уларни қўзғаб-қўзғаб туришлари учун юборганимизни кўрмадингми? ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat