Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахли жамоаси, йигит ва қиз никоҳланаётган пайитда куёв келинга маҳр бериши керак дейилган. Шунинг миқдори қанча бўлиши керак. Баъзилар тилланинг граммини ҳисоблайди деса, баъзилар маҳрга бериладиган буюмнинг нархи тўғри келиши керак деяпти. Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида маҳрнинг энг ози 10 дирҳам деб белгиланган. Ўша даврларда 10 дирҳам бир динорга тўғри келган. Ҳозирги кунимизда бир динор масалан бу йилги закот нисоби(15.725.000)ни 20дан бири. Яъни тахминан 786.250 сўмдир. Бу энг озининг миқдори. Қанча кўп бериш эрнинг ҳимматига боғлиқ. Валлоҳу аълам!