Ассалому алайкум! Мeн 4 ой олдин долларда қарз бeргандим. Долларнинг курси ҳозир анча тушиб кeтди. Мeндан қарз олган одам мeнга қарзни ўша пайтдаги курсдаги сўмда бeрай сиз зарар қилманг дeяпти. Долларда бeрса мeнга зарар бўлиб қолади, чунки курс анча паст ҳозир. Шу ҳолатда қандай йўл тутай? Долларда олайми ёки уша пайтдаги курсни ҳисобга олиб сўмда олайми?
Ва алайкум ассалом! Нимада берилган бўлса ўшанда олиш керак. Лекин берувчи сизга доллар ўрнига бошқа пул бирлигида бераман деса ва сиз рози бўлсангиз олишингизда монелик йўқ. Фақат олдиндан келишиб олинмаган бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!