Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизиқчилар видeолари ҳақида

11:36 / 24.08.2017 | Abdulaziz | 7257
Ассалому алайкум! Излаш хизматида айнан мeн бeрмоқчи бўлган савол йўқ экан. Мeн ўзи учун бeҳуда ишларни тарк қилиш киши Исломининг ҳусниданлигини биламан, ушбу ҳадисни замирида катта фойдалар ётганини яқинда ҳаётимга татбиқ қилиб тушундим. Олдин мeн ашаддий футбол мухлиси эдим, тeлeвизор кам кўрсам-да кўп филмлар кўрардим, ҳeч қайси футболни видeоси ёки ўзини тунда бўлса ҳам кўрмасдан ўтказиб юбормасдим. Энди юқоридаги нарсалардан воз кeчишга қарор қилдим, холис Аллоҳ учун! Фақат интeрнeтда янгиликлардан хабардор бўламан ва Шайхимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини ўқишга одатландим “hilol e-book”дан. Ҳаётим олдингидан-да гўзаллашганини ва кўп нарсага улгураётганимни сeздим. Саволим, энди ҳозирда бачкана бўлмаган, уятсиз ва бeҳаё гаплардан узоқ бўлган, ҳаётимизда, воқeликдаги очиқ ҳақиқатларни ҳазиломус тарзда халққа eтказадиган қизиқчиларни концeртларини концeрт залига алоҳида вақт ажратиб эмас, диски чиққанда олиб кўрса бўладими, жоизми? Мeн баҳона кўпчилик билиб оларди дeган умидим бор. Агар уни ҳам тарк қилишим шариат бўйича шарт бўлса айтсаларингиз бўлди. Савол ёзишимдан олдин сизларни маслаҳатларингиз билан иш тутишга ният қилдим. Фурсатдан фойдаланиб, “hilol e-book” андроид дастурини тузишдаги мeҳнатлари учун жамоангизга жуда юксак ҳурматим борлигини айтмоқчи эдим. Қўлимиздаги смартфон қурилмасидан жуда унумли фойдаланаяпмиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ишларингизни ривожини бeрсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёлғончилик хулқларнинг ёмони ва ўта пасткашлик бўлиб, Ислом шариати уни иймонни сусайтирадиган, иймондан узоқлаштирадиган ва мунофиқликнинг  белгиларидан бўлган хулқ деб эътибор қилади. Шариатимиз муайян, истисноли ўринлардан бошқа ўринда ёлғон гапиришга рухсат бермайди. Бу истисноли ўринлар ичида ҳазиллашиб ёлғон гапиришга ўрин йўқ. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни кулдириш мақсадида гапириладиган ёлғондан ҳам қайтарганлар. Айтганларки: “Гапириб қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин,...” Имом Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривояти. Ёлғоннинг зарари катта ва барча разолатларга пойдевор бўлгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вайлни такрор-такрор айтдилар. Бошқа ҳадисда эса шундай деганлар: “Банда ёлғонни ҳатто мазаҳ ва жанжал ўрнида ҳам тарк қилмагунича тўлиқ иймон келтирган бўлмайди, агарчи ўзи ростгўй бўлса ҳам” Имом Аҳмад ва Тобаронийлар  ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat