Ассалому алайкум! Устозлар, бизларни онажонимиз ва катта акамиз дунёдан ўтганлар. Кичик акам 5 вақт намоз ўқийдилар, намоз ўқиганларида раҳматли онажоним ва катта акамнинг номларидан ҳам намоз ўқисалар бўладими?
Ва алайкум ассалом! Фарз намозлар ҳар бир инсоннинг ўзига фарз бўлади. Унинг номидан бошқа одам адо қила олмайди. Аммо нафл намоз ўқиб савобини бағишлаши мумкин. Агар уларнинг қазо намозлари бўлса, фидясини бериб хурсанд қилиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!