Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жуда кўп чумоли тушган асал, мураббо каби суюқ маҳсулотларнинг ҳукми қандай? Улар ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда томирида оқар қони йўқ бўлган ҳашаротлар сувга ёки таомга ёки сиз айтгандек нарсаларга тушиб қолса, тушган нарсасини ҳаром қилмайди. Ўзини олиб ташлаб истеъмол қилинаверади. Ҳатто калтакесак ҳам томирида оқувчи қони йўқ жонивор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!