Ассалому алайкум шайх хазратлари сизга бир саволим бор эди. Бир одамга карз берган эдим, лекин муддати утиб кетса хам бермаяпти.Уни олдига бориб келишга вактим ва пулим кетяпти.Качонки ундан пулимни олишимда маънавий зарарни хам ундириб олсам буладими,рибо булиб колмайдими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур ундириб олинган маблағни камбағалларга бериш шарти билан бўлади. Аммо ўзингизга олсангиз бўлмайди.