Ассалому алайкум! Устозлар, рамазон ойининг кунларида рўза оғиз одам кундузги уйқусида эҳтилом бўлса, ўша кунги рўзани қазосини тутадими ёки каффорат ҳамми? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Тушда булғаниш рўзани очмайди. Ўша ишдан кейин туриб еб-ичиб юбормаган бўлса ўша куннинг рўзаси адо бўлган бўлиб, қазоси ҳам шарт эмас. Агар шундан кейин рўзам очилди деб еб-ичиб юборган бўлинса бир кун қазо тутилади. Валлоҳу аълам!