Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодат

17:24 / 02.09.2017 | Абдуллох | 4368

Ассалому алайкум! Устозлар, бизлар Самарқанддаги мухлизларизмиз. Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳнинг китобларини кўп мутолаа қиламиз ва ўқишини бизлар учун Аллоҳни инояти деб биламиз. Лекин эътиқодимиз баъзида кучайиб баъзида сусаяди ва баъзида сусткашликка бориб ҳам етади. Лекин фарзларни вақтида бажарамиз, сунатларга амал қилишга ҳаракат қиламиз, тиловатни ҳам вазифа қилиб олганмиз. Афсуски яна шу ҳолатларга дуч келамиз. Шу ҳолатлардан халос бўлиш муолажасини ўргатинглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Бир тухумни 20 кун товуқнинг қаноти остига қўйса ундан жўжа очилиб чиқади, чунки уни табиатига шу нарса киритилган. Мабодо ўша қанот остига қўйилмаса палағда бўлиб қолишдан сақлансада ундан жўжа очилиб чиқмайди. Шунингдек инсоннинг табиатига ҳам Ислом, шариатга амал қилиш ва улуғ мақомларга эришиш жойлаштирилган. Бунга эришиш учун эса шундай валий зотнинг ҳузурига қатнаб туриш керак” деганлар. Шунинг учун шундай зотларнинг суҳбатларига қатнашиб баҳраманд бўлиб туриш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat