Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис ровийси

12:12 / 17.09.2017 | Abdurrahmon | 3380

Ассалому алайкум! "Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб кeлди. У зот унга уч марта уч мартадан қилиб кўрсатдилар. Сўнгра: "Таҳорат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса батаҳқиқ ёмон қилибди, ҳаддан ошибди, зулм қилибди", дeдилар". Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган

Муҳтарам устозлар ушбу ривоят қайси саҳобийдан ривоят қилинган? Кифоя китобида кўрсатилмаган экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Амр ибн Шуайб отасидан ривояти қилади:

جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْأَلُهُ عَنِ الْوُضُوءِ فَأَرَاهُ ثَلَاثًا ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ: هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا فَقَدْ أَسَاءَ وَتَعَدَّى وَظَلَمَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ. وَلَفْظُهُ: فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَ ظَلَمَ

Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас, унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра: «Таҳорат мана шундай, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар». Насаий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat