Ассалому алайкум! Қиз болани турмушга бериш мақсадида йигит билан алохида эшиги ёпиқ қўшни хонада ҳоли учраштирса хилват бўлиб қолмайдими, ёки маҳрамлар кўз олдида, кўчада учрашгани маъқулми?
Ва алайкум ассалом! Хонада ёнига бирор маҳрамини қўшиб ёки узоқроқдан уларни кузатиб турса бўладиган ҳолда учраштириш керак. Валлоҳу аълам!