Ассалому алайкум! Бирор мулкни насия бай шарти асосида(яни хозирги аренда) олса, сўнг у мулкни сотиб қарзини адо қилса. Мулкни эгасига келишувга биноан маълум миқдорда пулини тўласа, шу иш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Буни шариат тилида таварруқ дейилади. Насияга бўлиб тўлаш шарти билан масалан бирор машинани бир йилга сотиб олса ва уни бозорга олиб чиқиб нақд пулга арзонга сотса, буни шариат тилида таварруқ, яъни пулга эга бўлиш учун насия савдо қилиш ҳисобланади. Бунда бир неча шартлар бор. Ўша насияга олган нарсасини сотган одамнинг ўзига сотиш ҳаром. Судхўрликка бир ҳийла ҳисобланади. Сотувчидан бошқасига сотиш жоиз. 2). Сотувчининг ўзини бозорда сотиб беришини шарт қилиш жоиз эмас. Яъни олувчи сотувчига “бировга сотиб берасан” деб шарт қилиш. Валлоҳу аълам!