Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

07:37 / 23.01.2017 | Muzaffar5413 | 3412

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Мен қурилиш моллари сотаман. Яқинда бир мижозга торозида бир нарсами 5 грамм ортиқча солдим. Шунда у "5 грамм ошиб кетти об қўйинг" деди. Шунда Мен розиман ака қолаверсин десам у киши қўли билан ошиқча 5 граммни олиб ташлади ва "бу сутҳўрлик" деди.
1-савол бу рибоми ?
мен буни доим қилиб юрардим (торози ҳақидаги оятни эшитганим ва шу оятдаги инсонлардан бўлиб қолишдан қўрққаним учун)
2-савол бунинг ҳукми қандай ?
Базида бизга одамлар бир нарсани бошқасига алмаштириш учун келишади. Биз уни олиш нарҳида ҳисоблаб олиб ўрнига берадиган нарсани сотувдаги нарҳда берамиз. Лекин у биздан олинган нарса бўлса сотилган нарҳда ҳисоблаймиз.
3-савол бу ҳам рибоми ?
Ва оҳиргиси саволмас илтимос рибонинг 72 та тури бор экан шуларни ҳар бири ҳақида ислом.уз сайтида алоҳида алоҳида мақола тайёрланса жуда кўпчилик учун фойдали бўларди. Аллоҳ таолонинг ўзи барчамизни эшитган билганларига амал қиладиган иҳлосли бандаларидан қилсин ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ !


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввало “сутҳўрлик” эмас судхўрлик. У киши хато қилибди. Рибо эмас. عن سويد بن قيس  رضي الله عنه  ، قال : جلبت أنا ومخرفة العبدي بزا من هجر ، فأتينا به مكة ، فجاءنا رسول الله صلى الله عليه وسلم  يمشي ، فساومنا بسراويل ، فبعناه ، وثم رجل يزن بالأجر ، قال له رسول الله  صلى الله عليه وسلم زن وأرجح . رواه أحمد وأبو داود ، والترمذي ، وابن ماجه ، والدارمي ، وقال الترمذي : هذا حديث حسن صحيح Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен ва Махрафа ал Абдий иккимиз Ҳажар(Мадинага яқин жой)дан Маккага базз(аҳли Куфа наздида каноп ва пахтадан тўқилган материал) келтирдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пиёда юриб келиб, бир шалварлик баззни биз билан савдолашдилар. Биз у зотга уни сотдик. Ёнимизда ҳақ эвазига тортиб берувчи киши бор эди. (У вақтнинг одатига кўра матони килолаб сотилар эди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб “Торт ва оғир қил” дедилар». Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Доримийлар ривоят қилган. 2). Алмаштираётган нарсани нақд пулга сотиб олинг ва унга берадиган нарсани нақд пулга сотинг. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم اسْتَعْمَلَ رَجُلًا عَلَى خَيْبَرَ، فَجَاءَهُمْ بِتَمْرٍ جَنِيبٍ، فَقَالَ: أَكُلُّ تَمْرِ خَيْبَرَ هَكَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّا لَنَأْخُذُ الصَّاعَ مِنْ هَذَا بِالصَّاعَيْنِ، وَالصَّاعَيْنِ بِالثَّلَاثَةِ، فَقَالَ: لَا تَفْعَلْ، بِعِ الْجَمْعَ بِالدَّرَاهِمِ ثُمَّ ابْتَعْ بِالدَّرَاهِمِ جَنِيبًا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини Хайбарга вакил этиб тайинладилар. Бас, у яхши хурмо келтирди. «Хайбарнинг ҳамма хурмоси шундайми?» деб сўрадилар. «Биз бундан бир соъсини икки соъга ва икки соъсини уч соъга оламиз», деди вакил. «Ундай қилма! Ёмонини дирҳамга сотиб, яхшисини дирҳамга сотиб ол», дедилар у зот». Шарҳ: Бу ривоятдан маълум минтақага молиявий ишлар бўйича вакил тайин қилиш кераклиги англашилмоқда. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони хурмога алмаштириш рибо бўлганлиги учун бир навини сотиб, унинг пулига бошқа навдан сотиб олиш кераклигини вакилга уқдирмоқдалар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 3). Ин шаа Аллоҳ ҳаракат қиламиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat