Ассалому алайкум! Яқинда фатво ҳайъатлари томонидан бир нарсага кўзимиз тушди. Унда айтилишича заклат олиб қолиш жоиз эмас экан. Тижоратда бу нарса жуда оммалашган ва усиз қийиндек. Мисол учун ман торт сотаман, мижозлар келиб озроқ пул бериб шуни олиб қўйинг кечга оламан деб кетишади ва ман олиб қўяман. Шу ҳам ножоизми ва кейин тўйларга заказ қилишса ҳам пул олиб қоламиз сабаби жуда жуда кўп ҳолларда буюртма бериб олиб кетишмайди? Агар пул олиб қолинмаса нима учун бу нарса ножоиз?
– Ва алайкум ассалом! Заклад сифатида қолдирилган пулни мижоз савдодан айниган ҳолатда сотувчининг фойдасига олиб қолиш жоиз эмас. Чунки у пул молнинг нархини бир бўлагидир. Савдо бузилса (савдони фақат икки тарафнинг розилиги билангина бузиш мумкин) уни мижозга тўлиқ қайтариш шарт. Сизга ҳам мижозларингиз “заклад” деб пул ташлаб кетишса у(заклад)ни нархнинг бир бўлаги деб қабул қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!