Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳижрий қамарий тақвимнинг 1439 йил учун чиқарилган сонида Қуйидагилар намозда макрухдир: бармоқлар билан оят ва тасбeхларни санаш дeйилипди. Намоз охиридаги 33 мартадан саналадигон тасбeх ҳақида айтилмоқдами? Илмсизлигим учун узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Намозни ичидаги тасбеҳларни қўл билан санаш ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам!