Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу пул ҳалолми

23:43 / 27.09.2017 | Davron | 3588

Ассалому алайкум! Мен бир куни дўстим билан бозорга бордик. Мақсад дўстим доллар сотиб олмоқчи эди. Шу пайт рус миллатига мансуб икки киши келди. Корейс тилини билмаганлиги сабаб биздан доллари борлигини ва уни кореа вони алмаштирмоқчилигини айтди. Шу пайт мен долларини мен олдим. Албатта шахобчадаги нарх билан бир хилда сотиб олдим. Шунда дўстим долларни шахобчадан 1140дан сотиб олди мен эса рус йигитдан 1115дан сотиб олдим. Шу пул менга халолми? Илтимос шу масалада маслахат беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қилган ишингиз сарфга кўра туғри бўлган. Яъни савдолашиб олган бўлсангиз жоиз. Фақат алдов бўлмаган бўлиши шарт. Инсон ўша топаётган пули нима мақсадда топилаётганлигига қараши керак. Агар топган молини яхшилик йўлига сарфлаб, Аллоҳнинг розилигини топишга ҳаракат қилаётган бўлса, бу тўғри ниятдир. Бошқа ниятда топилаётгани ҳаммаси бекордир. Бир дўстимиз ҳикоя қилади: Ҳиндистон сафарида юрганимда бир дўконга кирдим. Бизнинг диёримизда камёб бўлган бир материалга кўзим тушди. Уни бир ҳинд аёли сотиб олаётган эди. Шошилиб ундан сотиб олмоқчи бўлдим ва “менга ҳам ўлчанг” дедим. Шунда сотувчи “Афсус, бу охиргиси эди, бошқа қолмади” деди. Мен бироз ноқулай ҳолатга тушдим. Шу вақт ҳалиги ҳинд аёли мени ўзга юртдан келганлигимни кўриб, ўзи сотиб олган материални  қўлимга тутқазди ва “Сиз меҳмон кўринасиз, мен шу ерликман. Яна келганида олавераман, шуни сиз олинг” деди. Мен “Ўзингизга ҳам керакдир, мен бошқасидан оларман” десам “Сизга ёрдамим тегса беҳад хурсанд бўламан. Менга олган нархимни беринг” деди. Пулини сўрасам дўкончи айтган нархдан анча арзон айтибди. Буни ўша дўконда ишлаб юрганлардан нархини қанча эканлигини сўраганимдан кейин билдим. У аёл бошқа дин вакиласи бўлсада шу қилган ишини ҳали хануз унутолмай Аллоҳдан у аёлни ҳидоятини сўраб дуо қиламан. Аслида бу мўмин-мусулмонлар хулқланиши керак бўлган хулқдир. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларидир, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг хулқларидир. Шу хулқ ила дунё мусулмон бўлган эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat