Ассалому алайкум! Устозлар, ман бундан 5-6 ой олдин бир телефон топиб олган эдим. Уни сим картасини чиқариб отдим ва заводской настройка қилдим. Шу телефонни ҳалигача ишлатиб келяпман, лекин ҳадис ва марузаларда эшитдим ва сизларни каналларингизда ҳам ўқиб чиқдим. Бу катта гуноҳлигини кеч билдим, ман Россиядаман, телефонни эгаси рус киши, уни топишни иложи йўқ. Ўзим алҳамдулиллаҳ беш вақт намоз ўқийман, билмай бу ишни қилиб қўйдим. Шайтон васваса қилди, ҳеч қачон бунақа вазиятда бўлмаганман, Аллоҳимдан доим мағфират қилишини сўрайман, лекин ич-ичимни еяпти. Нима қилай шу телефонни нархи қанча бўлса шунча садақа қилайми? Илтимос ёрдам беринглар қийналиб кетдим Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Аввало эгасини топишга ҳаракат қилинг. Телефон топиб олганингизни ва уни қандайлигини айтмасдан эълон беринг. Ҳамма нарсасини тўғри топган одам эгаси бўлади. Эгаси чиқмасагина телефон эгасининг номидан садақа қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!