Ассалому алайкум! Ёшлигимдан бирга катта бўлган яқин дўстларим бор. Биз ҳар ойда бир маротаба йиғилишиб турамиз. Афсуски гуруч курмаксиз бўлмаганидай айримларимиз ҳаром ишларни, маст қилувчи ичимликларни ичиб ёки вақтни бeкор ўтказувчи қимор ойнаб ўтришади. Шундай ҳолатларда қандай иш тутмоғим кeрак?
Ва алайкум ассалом! Уларга яхши таъсирингиз бўлса бирга ўтиринг. Агар уларни сизга таъсири бўлса, уларни тарк қилинг. Бир киши чўриси билан бозорга борди ва чўрисини бир жойда кутиб туришини айтиб, ўз иши билан кетди. Қайтиб келганида чўри йўқ эди. Ғазабланган ҳолида уйига келди ва чўрини жазоламоқчи бўлди. Шунда чўри “мени жазолашдан аввал нега кетиб қолганимни сўранг. Сиз мени қўйиб кетган жойда Аллоҳга осий бўладиган ишлар қилинаётган экан. Аллоҳнинг ғазаби ўша жойга ёғилиб, ер ютиб мен ҳам ўшаларнинг қаторида бўлиб қолишдан қўрқдим. Энди билганингизни қилинг” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ундай жойларда турмасликка буюрар эдилар. Валлоҳу аълам!