Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир савол қийнаб келади. Ўхшаш саволларни қидириб аниқ бир жавоб топа олмадим. Савол: интернетдаги пуллик дастурларни агарда бирорта сотиб олган киши сизга берса ҳалол бўлишини билдим. Лекин торрент деган дастур бор. Унда пуллик дастурлар, видео дарслар ва бошқа турли маълумотлар сотиб олган кишилар томонидан бепул тақдим этилади. Шундай файлни юклашда ҳам айнан шу кишининг компютеридан юкланади. Яъни сотиб олган киши бергандек бўлади. Сиз ҳам юклаганингиздан сўнг, ўзингизнинг копютерингиздан бошқалар юклаб олса бўлади. Бу занжир бўлиб уланиб кетаверади. Мен шу дастурни кўп ишлатаман. Пуллик дастурлар ёки видео курслар юклайман. Шу ишим ҳалолми? Раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Фиқҳул буйуъ” китобларида “Пулга сотиб олган киши бошқаларга фойдаланишга бериши жоиз” деганлар. Валлоҳу аълам!