Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсон

10:52 / 25.03.2016 | rignohaj | 2701

Ассалому алайкум! Биз томонда икки зиёратгох бўлиб, улар "Биби Сишанбе" ва "Юнус ота"лар. Ушбу зиёратгоҳларга одамлар келиб, фарзанд тилаб ёки бирор ишини енгиллаштириш учун ҳайвон сўйиб, ёки бир таом пишириб яқинларига эҳсон қилишади. Яқинда ўша жойда фарзанд тилаб эҳсон қилаётган бир танишим билан суҳбатлашиб қолгандим, у “ушбу қўйни шу ерда суяман, атаб қўйганман” деди. Яна бир бошқа инсонларни кўрсатиб, “улар шу ерда фарзанд тилаб олган, мен шунинг учун қилаяпман” деди. Менинг саволим шуки, ўша жойларда эҳсон қилгандан кўра уйда эҳсон қилган фойдалироқ эмасми? Билмсизлигим туфайли саволим ноўрин бўлса кечирасизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида кўп ва хўп ёздик. “islom.uz” сайтида ҳам Ҳазратимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг бу ҳақида ёзган мақолалари бор. Ушбу сайтдаги маълумот ва кўрсатмаларни уларга ҳам етказишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat