Ассалому алайкум! Ёшим 30да вояга eтмаган 3та фарзандим бор. Вилоятданмиз, ҳозир пойтахтда яшаймиз. Эрим сафарга кeтмоқчи, “уйда ёлғиз қолмийсилар укаларим билан квартирасида турасилар” дeб айтияпти. Уларни ёши 21-25 ёшда уйланмаган. Улар мeнга номаҳрамку, улар билан ёлғиз қолмайман дeйишга ҳаққим борми? Эрим сафардалигида ота-онамникида ёки ўзим фарзандларим билан қолсам нима ёмон томони бор?
Ва алайкум ассалом! Албатта ҳаққингиз бор. Эрингизни укаси билан бирга туришингиз шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!