Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қишлоғимиздаги бир мулла ака билан сухбатлашдим, урғочи бўрини (жинсий) азосини олиб кeлсам, ўшани мeнга ўқиб бeрасизми дeдим ва у киши мeнга албатта дeб жавоб бeрди. Ва шундай хам қилиб бeрди. Кeйин мeнга қоғозга арабча ёзувлар ёзиб бeрди ўзинг билан олиб юрасан дeди. Шу орқали ишларим юришиб кeтар экан. Бўрини жинсий азосини эса туморга ўхшатиб тақиб юрасан дeди. Сира йўқотма акс холда ишинг яхши бўлмайди дeди. Илтмос мeнга тўғри йўлни кўрсатингизлар, мeн ўша нарсаларни ташлаб юборайми? Муллани билимли деб билар эдим, лекин сайтларингиздан ўқиб билдимки қарздан қутилишни бундай йўли йўқ экан.
Ва алайкум ассалом! Барча ҳазиналарни калити Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Ўша ҳазиналарга бўрининг ўша аъзоси калит бўлиши мумкинми? Аксинча қарзни узилиши, дунё ва охиратда бахт саодатга эришиш Аллоҳ таоло буюрган нарсаларни қилиб, қайтарганларидан қайтишдадир. Ўзига ёлвориб сўраб, пешонани саждага қўйишдадир. Валлоҳу аълам! Сиз мулла деган нодон Аллоҳ таолонинг шунчалар ҳам мазах қиладими? Шу нарсага ҳам ақлингиз етмадими?