Ва алайкум ассалом! Толҳа Ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар «Эй, Аллоҳим! Уни бизга хайр барака ва иймон, саломатлик, Ислом ила чиқаргин. Роббим ва роббинг Аллоҳдир» дер эдилар». Термизий ривоят қилган. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Оманту биллазии холақака», дердилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. Валлоҳу аълам!