Ассалому алайкум! Мен 3 йил олдин хотиним билан жанжаллашиб унинг отасига жаҳл устида “олиб кетинг қизингизни” деб юборибман, нийтим у хотин керак эмас эди. Энди шунча вақт ўтди. Яна орада фарзандлар бўлди. Мен у пайтда талоқ масаласида унча маълумотга эга эмасдим. Уйдагилар ҳам, хотин тарафдагилар ҳам менга хеч нарса демади. Яна яшаб кетавердик. Энди талоқ ҳақида марузалар эшитиб кўнглимга шубха тушиб қолди. Нима қилишни билмайман. Илтимос маслаҳат беринглар, ҳозир Россиядаман, агар никоҳ ўқитиш керак бўлса шу жойдаги имомларга никоҳ ўқитсам бўладими?