Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахли хайъати, ишларингизга ривож тилайман. Бизни саволларимизга имкони борича тўла тўкис жавоб бераётганингиз учун раҳмат, Аллоҳ ушбу ишларингизни савобини берсин. Мен излаш хизматидан расм ҳақида саволларга жавобларни топиб ўқидим. Уйимизда эски опоқи эналаримизни расмлари мавжуд. Бундан ташқари ўзимизникилар ҳам. Ушбу расмларни албомда сақлаш мумкинми? Яъни осиб қўймасдан. Шунда раҳмат фаришталари уйимизга кирадими ёки ҳаммасини ёкиб юбориш керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Албомда жоиз. Валлоҳу аълам!