Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муаллифлик ҳуқуқи

18:21 / 12.10.2021 | Abd. | 1030

Ассалому алайкум! Курс иши мавзусига инглизча манба тўплаган эдим. Бир мақоладан иқтибос олгандим лекин у мақоланинг ҳам сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилган. Манбаларга рақам қўйилмаган. У мақоланинг гаплари муаллифникими ёки иқтибосникими мен била олмайман. Шунинг учун ўша мақоланинг номи ва муаллифини бериб қўйсам кифоями ёки ўша мақола ичидаги фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ҳам кўрсатишим керакми? Муаллиф ҳақида маълумот қидирсам турли хил одамлар чиқди. Топган тақдирда ҳам жавоб келиши аниқ эмас ва нима деб сўрашни ҳам билмайман. Маслаҳат берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз фойдаланган мақолангизни, китобни ёки журнални кўрсатсангиз кифоя, ундан олган мақолангиз олинган манбалару рўйхатларни ҳам келтириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat