Ассалому алайкум! Хизмат сафари билан Хиндистонда бўлганимда фақат тухум ва балиқ истемол қилдим. Саволим шуки, ғайридинлар тайёрлаган гўштсиз овқатни ёки гўштли овқатни гўштини олиб ташлаб еса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Гўштсиз овқатни еса бўлади, лекин гўшт қўшилганни олиб ташлаб ҳам еб бўлмайди. Валлоҳу аълам!