Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчиман. Тез-тез олийгоҳ сиртқи бўлимида таълим олаётганлар онлайн тарзда назорат тестларини ишлаб беришимни сўрашади. Бундай илтимослар бошқа ўқитувчиларга ҳам бўлади. Рад жавобини берганим учун кўп танишларим ҳафа бўлиб қолишяпти. Саволим шуки, уларнинг илтимосини бажарсак, гуноҳкор бўлиб қоламизми?
– Ва алайкум ассалом! Бировнинг ўрнига тестни ечиб берсангиз ўша одам шифокор бўлсачи? У ўзи лойиқ бўлмаган ўринда қанча жиноятлар қилса ҳаммасига шерик бўласизку. Ёки бошқа касбда ишласа қилган хиёнат ва ҳаром ишларига сиз сабаб бўласизку. Шуларни ҳаммасини ўша танишларингизга айтинг. Валлоҳу аълам!