Ассалому алайкум! Устозлар, бeзовта қилганим учун урз сўрамайман. Бир киши сартон касаллиги учун тошбақа шўрва ичиш кeрак, дeб қолди. Бeморга шундай шўрва қилиб бeрса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаром нарса даволиги аниқ бўлса, тажрибадан ўтган бўлса ва ундан бошқа ҳалол дори бўлмаса, даволаниш мақсадида ўша дорини истеъмол қилиш жоиз бўлади. Бу дегани бир дорихонага борсангиз ҳалол дори бўлмаса ҳаромини олиб истеъмол қилавериш дегани эмас. Аллоҳдан қўрқадиган мутахассис бундан бошқа дориси йўқ деб тавсия қилса, бўлади. Валлоҳу аълам!