Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саломлашиш

19:19 / 30.04.2019 | Abdulaziz | 2436
Ассалому алайкум! Секин-аста динга амал қилмоқдамиз. Агар адашмаётган бўлсам, вояга етган мусулмон эркаклар амма ва холалар билан фақат масофадан “Ассаламу алайкум” деб сўрашиш керак эди. (Қўл ҳам бермасдан ва ўпишмасдан). Айрим оилаларда амма ҳам, хола тараф ҳам бу нарсани тушунаверишмайди, қисқаси диндан тўлиқ хабари йўқ жоҳилалар. Шундай ҳолда кейинги сафар кўришганда нима қилмоқ кераклигини маслаҳат берсангизлар устозлар. Бир мусулмон биродарингиз шу нарсадан азият ҳам чекмоқда. Ҳаётимизда оддий, аммо ўта одобсизлик бўлган воқеаларга ҳам бефарқ эмас. Динга тўлиқ амал қилиш ниятида. Вояга етган жиянлари билан аммалари ва холалари қучоқлаб, юзидан ўпиб кўришишади. Қучоқлаганда ноқулай ҳолатда қолган экан. Шундай ҳолатда қаттиқ гапиришку осон, аммо ҳусни хулқ билан муомала қилишга буюрилганмиз. Ёки фақат қўл бериб кўришса бўлаверадими? Усулини ўргатсангиз. Ўзи умуман кенгроқ тушунча берсангиз. фиқҳ.уз сайтидаги 652-мақолани ўқиб чиқдик. “Ҳурмати мусоҳарат” аммо унда шундай ноқулай ҳолатда нима қилиб вазиятдан чиқиш кераклиги айтилмаган. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Чиройли йўл билан “Шариатда бу жоиз эмас экан” дейиш керак. Нотўғри қабул қилса ҳам ҳеч қандай зарари йўқ. Чунки эътиборга олиш керак бўлган нарса Аллоҳ ва расулининг амридир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat