Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқиш бўйича айрим саволлар

06:40 / 22.11.2017 | AberAB | 6957

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр, намозни ўрганиб ўқишни бошладим. Шу сабабли саволларим бўлиб, бу бўйича ёрдамларингиз керак бўлмоқда. Барча намозларни уйда ўзим ўқийман, суннат ва фарз намозларини ўзим эшитадиган даражадаги овоз билан ўқийман. Ушбу ўқишим тўғрими, бунда жахрий ва махфий деган тартиблар бузилмайдими? Олдинги саволимдаги жавобда «Ҳамма фарз намозларини жамоат ила ўқилганда иқома айтилади» деган жавоб берилган. Ўзим якка ўқиганлигим учун фарз намозларида ҳам азон, шундан сўнг ҳам иқома айтаманми? Ёки азондан сўнг иқома айтмасдан, ният қилиниб намозни бошлайвераман-ми? Узрли сабабларга бомдод намозининг қазосини ўқиш учун пешиндан олдин масжидга борганимда, азон айтишим керакми ёки иқома билан бошлаб қазо намозини ўқийвераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Айтсангиз савоб оласиз, мабодо айтмасангиз ҳам намоз дуруст бўлаверади. Масжидда азон айтмай ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat