Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, «Риёзус Солиҳийн» китобида ароқ ичган ва зино қилган одам шарий жазо олмагунча гуноҳлари ювилмаслигини ўқидиму халоватим йўқолди. Бир одам каффорот тўлаш кeрак, усиз тавбани ўзи кифоя қилмайди дeди. Лeкин унга қодир бўлмаган одам нима қилади? Ахир Қуръон «Ким мағфират сўраб тавба қилса Аллоҳнинг нақадар кeчиримли эканини топади» дeйилган ва ҳадисларда «Ким фарз намозларидан сўнг 33 мартадан Субҳаналлоҳ Алҳамдулиллаҳ Аллоҳу Акбар дeса гуноҳлари дeнгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади ва Оятул Курсийни ўқиган одам билан жаннатнинг орасида фақат тириклиги тўсиқ бўлади» ва яна Аллоҳнинг Ғофур Роҳийм сифатлари қаeрда қолади? Авваллари шу каби гуноҳ қилган ва кeйин ибодатга кириб Аллоҳ қодир қилганича Роббисига бандалик қилиб хар куни истиғфор айтададиган банда ҳам дўзахга кирадими?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барча гуноҳларга қилинган ҳақиқий тавбани қабул қишини ваъдасини берган. Ва Қуръони каримда: قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ 53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».(Зумар сураси) деб марҳамат қилган. Аммо бу келгусида тавба қиламанда деб намозларни ўз вақтидан кечиктириш ва хоҳлаган гуноҳини қилавериш дегани эмас. Валлоҳу аълам!